Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳоли энг гавжум ва жуда сийрак яшайдиган давлатлар

Аҳоли энг гавжум ва жуда сийрак яшайдиган давлатлар

Фото: «Анадўлу» АА

1,4 миллиард киши яшайдиган Хитой дунёдаги энг гавжум икки давлдатдан биридир. Мўғулистон эса аҳолиси энг сийрак мамлакат ҳисобладаи. Бу ерда 3 миллион киши истиқомат қилади. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

7,7 миллиард нуфусга эга дунё аҳолисининг учдан бири Хитой ва Ҳиндистонда яшайди. Беш йилдан кейин Ҳиндистон нуфус жиҳатидан Хитойни ортда қолдириши тахмин қилиняпти.

1989 йилдан бери ҳар йили 11 июль – Дунё нуфуси куни сифатида кенг нишонланади.

Айни пайтда дунёда ҳар 100 аёлга 102 эркак тўғри келади. Дунё аҳолисининг 25 фоизини 15 ёшдан кичик, 62 фоизи 15–59 ёшлар орасидаги ва 13 фоизини 60 ёшдан юқори бўлган кишилар ташкил қилади.

Ҳозир Ер юзи аҳолисининг 59,6 фоизи (4,54 миллиард) Осиёда, 16,9 фоизи (1,3 миллиард) Африкада, 9,7 фоизи Европада (742 миллион), 8,5 фоизи (652 миллион) Лотин Америкаси ва Ғарбий Ҳиндистонда, қолган 5,3 фоизи (404 миллион) Шимолий Америка ва Океанияда яшайди.

1,5 миллион км2 майдонга эга Мўғулистон ҳудудида бор-йўғи 3 миллион киши яшайди. Шу боис бу мамлакат аҳоли энг сийрак яшайдиган ҳудуд ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг