Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Африкада қанча миллиардер яшайди?

Африкада қанча миллиардер яшайди?

Кения пойтахти — Найроби.

Фото: «SUITCASE Magazine»

«Афразия» банки Африка мамлакатлари фаровонлик даражасига бағишланган ҳисоботини чиқарди. 2019 йилги ҳолат аксини топган ўзига хос ушбу рейтингда 356 нафар миллиардер яшовчи Кения Шарқий Африка мамлакатлари орасида биринчи ўринда туриши аниқланди.

Минтақада кейинги ўринни Танзания банд этди — 99 нафар миллиардер. Ҳисобида миллиардлаб АҚШ долларига эга 67 нафар инсон Угандада, 30 нафари эса Руандада яшайди.

Маълумот ўрнида: Ҳудудининг катталиги бўйича жаҳонда 144-ўринда (26 338 кв. км. (ўзимизнинг Қашқадарё вилоятидан ҳам кичик) турувчи Руанда мамлакатида 12 миллиондан кўпроқ аҳоли яшайди.

Аммо энг кўп миллиардерлар Африканинг бошқа, бойроқ мамлакатларида жам бўлган. Масалан, ЖАР бу жабҳада яққол пешқадам — 2169 нафар миллиардер, кейинги ўринларда Миср (932 нафар миллиардер) ва Нигерия (531 нафар миллиардер).

Ҳисоботда Кения пойтахти Найроби капитал миқдори бўйича қўшни Танзания пойтахти Дор-ус-Саломни икки ҳисса орта қолдираётгани ҳам кўрсатилган. Найроби — 49 млрд. АҚШ доллари, Дор-ус-Салом — 24 млрд. АҚШ доллари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг