Африкада бир кунда президент ва бош вазирга суиқасд қилинди
Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагвага суиқасд уюштирилди. Президент Булавайо шаҳридаги стадионда нутқ сўзлаётганида кутилмаганда портлаш содир бўлди. Оқибатда вице-президент Константино Чивенга, унинг рафиқаси ва вазирлардан бири жабр кўрди. Президент ўз вақтида хавфсиз ерга эвакуация қилинди. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Аддис-Абебада Эфиопия бош вазири Абия Аҳмадни қўллаб ўтказилаётган намойиш чоғида ҳам граната портлатилди. Портлаш Аҳмад пойтахтдаги марказга йиғилган минглаб кишилар олдида нутқ сўзлаб бўлиши билан юз берган. Натижада бир киши ҳалок бўлган, 150 киши жароҳатланган. Бош вазирни эса қўриқчилар олиб кетишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter