Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 2 минг нафарга етди

Кеча, 7 октябрда Афғонистон ғарбида кузатилган ер силкинишлари натижасида қурбон бўлганлар сони 2 минг нафарга етди.
Associated Press’нинг мамлакат ахборот ва маданият вазирлиги раҳбари Абдул Воҳид Районга таяниб хабар беришича, 6 та қишлоқ бутунлай вайрон бўлган, юзлаб одамлар вайроналар тагида қолган.
6,3 магнитудали зилзила шанба куни Ҳиротдан 42 километр ғарбда содир бўлди. Ер силкиниши, шунингдек, эпимарказга яқин ҳудудлар – Фарах ва Бадгис провинцияларида ҳам сезилган.
Қайд этилишича. Ушбу зилзила Афғонистон тарихидаги охирги 20 йилдаги энг вайронкори бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter