Афғонистондаги ЙТҲда 15 киши ҳалок бўлди

Афғонистон шимолида йўл транспорти ҳодисаси содир бўлиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости» ахборот агентлиги.
Яна 35 киши турли даражада тан жароҳати олган.
Воқеа эрта тонгда Фараҳ вилоятида содир бўлган. Фараҳдан Кобул сари ҳаракатланаётган автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Жароҳатланганларнинг барчаси шифохонага ётқизилган. Улардан айримларининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter