Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда яна ҳужум: 12 ҳарбий ҳалок бўлди

Афғонистонда яна ҳужум: 12 ҳарбий ҳалок бўлди

Фото: «Sabah»

«Толибон» жангарилари Афғонистон шимолидаги Фарёб вилоятининг Ширин Тегаб туманидаги ҳарбий қисмга ҳужум уюштириши натижасида 12 аскар ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар қилмоқда.

Фарёб вилояти маҳаллий кенгаши раиси Муҳаммад Тоҳир Раҳмоний ҳам «Толибон» жангарилари ҳужуми оқибатида 12 аскарнинг ҳалок бўлганини маълум қилди.

«Қуролли тўқнашувда тўрт нафар ҳарбий тан жароҳати олган, саккиз нафар аскарни жангарилар асир туширган. Учта ҳарбий қисм жангарилар қўлига ўтди», – деди Муҳаммад Тоҳир Раҳмоний.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг