Aфғонистонда вертолёт қулаши натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди
Aфғонистон марказий қисмидаги Вардак вилоятида афғон махсус кучларига қарашли вертолёт қулаб тушди. Бортдаги тўққиз киши ҳалок бўлди, дея хабар берди мамлакат мудофаа вазирлиги.
«Aфсуски, Ми-17 вертолёти кеча Вардак вилоятининг Бехсуд туманида қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида хавфсизлик кучларининг тўққиз ходими ҳалок бўлди. Мудофаа вазирлиги ҳалокат сабабларини ўрганмоқда», — дейилади хабарда.
Бехсуд туманидаги маҳаллий фуқаронинг маълум қилишича, вертолёт тунда Aлипур қўмондонига содиқ жангарилар томонидан уриб туширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter