Афғонистонда «Толибон» ҳужуми сабаб 15 нафар полициячи ҳалок бўлди
Афғонистонда «Толибон» жангариларининг ҳужуми оқибатида 15 нафар полиция ходими ҳалок бўлди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.
«Синхуа» агентлиги маълумотларига кўра, жангарилар ҳужумларидан бири бугун, 17 сентябр куни эрталаб Афғонистон шимолий-ғарбидаги Бадгис вилоятига уюштирилган. Бунинг оқибатида 5 нафар полициячи ҳалок бўлган.
Қуролли тўқнашувда бир неча жангари йўқ қилинган.
Якшанбадан душанбага ўтар кечаси Фараҳ вилоятига ҳам ҳужум қилинган, оқибатда 10 нафар полициячи ҳалок бўлган.
Яна икки нафар полициячи ғойиб бўлган. Ҳужум чоғида жангарилар қурол-яроқларни ҳам қўлга киритишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter