Афғонистонда кучли зилзиладан ҳалок бўлганлар сони кескин ортмоқда
Кеча, 7 октабр куни Афғонистон ғарбида 6,2 магнитудали кучли зилзила содир бўлганди.
Зилзила 272 минг аҳолига эга Ҳирот шаҳридан 40 километр узоқликда содир бўлган. Эпицентр 10 километр чуқурликда жойлашган.
Қайд этилишича, кўплаб одамлар вайроналар остида қолмоқда. Аввалги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 500 кишига етгани айтилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Афғонистон ғарбидаги зилзила қурбонлари сони 2 минг кишига етган, дея хабар бермоқда AFP «Толибон» вакилига таяниб.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter