Афғонистонда кучли портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони яна кўпайди (фото)

Афғонистон ғарбида Ғор вилояти Фирозкох шаҳрида полиция идорасидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 кишига етди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги баёнотига таяниб «Tolo News» телеканали хабар берди.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида ўн киши ҳалок бўлгани ва 20 киши жароҳатлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маҳаллий полиция вакилининг 1TV телеканалига маълум қилишича, портлашга миналаштирилган автомобиль сабаб бўлган.
Шу пайтгача мамлакатдаги бирорта ҳам ташкилот жавобгарликни ўз бўйнига олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter