Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Aфғонистонда болалар очликдан ўлишмоқда

Aфғонистонда болалар очликдан ўлишмоқда

Фото: «Newsae.ru»

Aфғонистон парламенти собиқ депутати Муҳаммад Моҳакикнинг сўзларига кўра, пойтахтнинг ғарбий қисмида саккиз бола очликдан ўлган. Унинг сўзларини РИA Новости келтирмоқда.

«Кобул ғарбида очлик ва қашшоқлик саккиз боланинг умрига зомин бўлди», — деди сиёсатчи.

Шунингдек, у ушбу ҳудудда ҳазаралар жамияти истиқомат қилишини таъкидлаб ўтган.

Моҳакик ҳокимият тепасига келган Толибон ҳаракати халқ учун муносиб турмуш даражасини таъминламаганини қўшимча қилиб, халқаро ҳамжамиятни Aфғонистон ҳазоралари ва шиаларига ёрдам беришга чақирди.

Сентябрь ойида БМТнинг Aфғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари Дебора Лайонс халқаро ҳамжамият Aфғонистонга молиявий ёрдам кўрсатмаса, мамлакатда катта очарчилик бошланишидан огоҳлантирган эди. Унинг таъкидлашича, хорижий давлатлар миллиардлаб долларлик молиявий активлар ва донорлик маблағларини Толибонга бермаслик учун Aфғонистонни тўсиб қўйганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг