Aфғонистонда бир оиланинг 12 аъзоси портлаб кетди
Aфғонистон шарқидаги Пактия вилоятида қўлбола портловчи қурилма портлаши оқибатида бир оиланинг 12 аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда уларнинг қариндоши Ariana News телеканалига маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, ҳодиса шанба куни юз берган. Оила кетаётган автомобиль Сайид Карам туманида портлаб кетган. Портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, улардан 6 нафари болалар. Яна икки бола яраланган.
Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter