Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистон Қозоғистонга тўрт тонна печенье экспорт қилди

Афғонистон Қозоғистонга тўрт тонна печенье экспорт қилди

 Балхдаги “Аллоҳ Шакур” фабрикаси маҳсулоти бўлган печеньеларнинг биринчи партияси бугун, 2022-йил, 28-ноябрь, душанба куни Ҳайратан порти орқали Қозоғистонга экспорт қилинди.

 Ушбу ишлаб чиқарувчи компания раҳбари Аллоҳ Шакур Қиноат Бахш шундай дейди: Уларнинг биринчи экспорт жўнатмаси тўрт тонна бўлиб, барча турдаги печеньедан иборат.

 У ҳозир ҳам ўз маҳсулотларини бошқа давлатларга экспорт қилишга ҳаракат қилишаётганини айтди.

 Ушбу ишлаб чиқариш заводи Мозори Шариф саноат паркларида жойлашган. У кунига ўнлаб тонна печенье ишлаб чиқариш имкониятига эга.

 Мазкур ишлаб чиқариш корхонасида айни пайтда олти юз нафар ишчи икки сменада меҳнат қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг