Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Аччиқ Рамазонни бошдан кечирмоқдамиз» — Эрдўғон

«Аччиқ Рамазонни бошдан кечирмоқдамиз» — Эрдўғон

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Фаластин халқини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

«Ғазо секторидаги қирғинлар туфайли аччиқ Рамазонни бошдан кечирмоқдамиз. Туркия Ғазодаги биродарлари ва опа-сингиллари ёнида бўлиб, уларга ҳамдард эканини кўрсатмоқда», — деди у.

Бундан ташқари, Туркия раҳбари мамлакат ҳарбий-саноат комплекси муваффақиятларини қайд этди.

«Биз учувчисиз учиш технологияси бўйича дунёнинг етакчи уч давлатидан биримиз. Миллий қирувчи KAAN туфайли биз дунёнинг бешинчи авлод самолётларини ишлаб чиқара оладиган тўрт давлатдан бирига айландик», — деди Эрдўғон.

Туркиянинг бешинчи авлод қирувчи самолёти KAAN 21 февраль куни илк парвозини муваффақиятли якунлаган.

Янги авлод қуролларининг интеграцияси туфайли KAAN товушдан юқори тезликда аниқ зарбаларни амалга ошириши мумкин бўлади. Сунъий интеллект тизимлари ва нейрон тармоқларни қўллаб-қувватлаш эса самолётни қўшимча қувват билан таъминлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг