96 ёшли нацист суд қилинди: у таксида қочишга уринган
Германиянинг Шлезвиг-Гольштейн федерал суди концлагерларнинг 11,4 минг яҳудий, поляк ва совет асирларини йўқ қилишда иштирок этганликда гумон қилинаётган 96 ёшли Ирмгард Фухнерни қамоқдан озод қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар бермоқда.
Aёл 1943-1945 йилларда Штуттгоф концлагерида комендант котиби ва стенографи бўлиб ишлаган. Суд аризани кўриб чиқиб, гумонланувчини ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. У тегишли хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда қўйиб юборилган.
Иш бўйича навбатдаги суд мажлиси 19 октябрга белгиланган.
30 сентябрь куни Германия суди 96 ёшли нацистни ҳибсга олишга ордер берганди. У суд мажлисидан олдин ғойиб бўлган: гувоҳларнинг сўзларига кўра, Фухнер таксига ўтириб, энг яқин метро бекатига етиб олган. У ўша куниёқ ҳибсга олинган ва Любек шаҳридаги тергов изоляторига жойлаштирилган.
Унинг иши бўйича тергов 2016 йилдан бери олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter