Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

77 кишини ўлдирган ваҳший қотил озодликка чиқиши мумкин

77 кишини ўлдирган ваҳший қотил озодликка чиқиши мумкин

Норвегияда оммавий қотил ва террорчи Андерс Брейвик иши бўйича шов-шувли тингловлар бошланади. Суд унинг шартли равишда озод қилиш ҳақидаги илтимосини кўриб чиқади.

CNN маълумотларига кўра, жараён уч кун давом этади.

Суд мажлислари 77 норвегияликнинг ҳаётига зомин бўлган террор хуружлари учун жазо муддатини ўтаётган Брейвик учун қурилган қамоқхона деворлари ичида бўлиб ўтади.

2011 йил Осло марказида Брейвик томонидан ўрнатилган бомбанинг портлаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлганди. Шунингдек у ёшлар лагерида 69 кишини ўлдирган. Брейвик томонидан 150 га яқин одам яраланган.

Қотил 21 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Агар суд ҳуқуқбузарни жамият учун хавфли деб ҳисобласа, муддат чексиз муддатга узайтирилиши мумкин.

Брейвик ўз муддатини бир кишилик камерада ўтаяпти, у ерда 3 та хона, телевизор, душ, компютер ва тренажёр жиҳозлари мавжуд. У университетда ўқиш ва ҳатто имтиҳон топшириш имкониятига эга.

Брейвик жамият учун хавфли эмаслигини ва озод этилишини талаб қилмоқда. Психиатр террорчининг аҳволи ўзгармаган дея хулоса берган. Норвегия прокуратураси Брейвик томонидан янги жиноятлар содир этилиши хавфи ҳақида огоҳлантирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг