6,5 соат ухлаш соғликка ижобий таъсир кўрсатиши аниқланди
Осло университети (Норвегия) олимлари уйқунинг идеал давомийлиги 6,5 соат эканлигини таъкидлади, деб хабар беради Nature.
Тадқиқотчилар бир неча йил давомида 20 ёшдан 89 ёшгача бўлган 4 минг кишининг уйқу жараёнини кузатдилар. Бундан ташқари, мутахассислар 47 минг кишининг мия ташхиси натижаларини ўрганишди. Эксперимент иштирокчиларининг ҳаёти давомида ўртача уйқу давомийлиги кўплаб анкеталар ёрдамида ҳисоблаб чиқилган.
«Тадқиқот муаллифлари уйқунинг идеал давомийлиги 6,5 соат, критик пастки чегара – 5,7 соат, юқори чегараси эса 7,3. Бу вақт мия саломатлиги ва умуман, сифатли уйқу учун оптимал ҳисобланади», – дея қайд этади нашр.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter