Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

5,4 минг одам 9,7 минг бош буқага қарши — Ҳиндистонда ҳосил байрами ўтказилмоқда

5,4 минг одам 9,7 минг бош буқага қарши — Ҳиндистонда ҳосил байрами ўтказилмоқда

Фото: Travelcalendar

Ҳиндистон жанубидаги Тамилнад штатида ўтказилаётган анъанавий Понгал (ҳосил) байрамида 60 киши жароҳатланди, деб хабар берди ANI агентлиги.

Байрамда кўчага буқалар қўйиб юборилади, қатнашчилар эса уларни шохидан ушлаб бўйсундиришлари керак. Ўзига хос буқалар жангида турли даражада жароҳат олганлар Мадурай шифохоналарига келтирилган. Улардан 20 нафарининг аҳволи оғир дейилмоқда.

Тамилнаддаги байрам бир неча кун давом этади. Беллашувларда 5,4 минг нафар «бўйсундирувчи» ва 9,7 минг бош буқа қатнашади.

«Ҳинд корридаси»нинг моҳияти — буқаларни бўйсундириш. Қатнашчи буқанинг шохларини икки қўли билан маҳкам ушлаб, маълум вақтгача қўйиб юбормаслиги керак. Бу мусобақалар учун буқалар махсус шароитда тайёрланади: одам боласини имкон қадар кўрмайди, яхшилаб боқилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг