5 минг киши ҳалок бўлди, 170 минг аҳоли қамалда — Мариупол мэри
Украинанинг Мариупол шаҳри мэри Вадим Бойченко 27 кунлик қамал даврида шаҳар аҳолисининг 5 минг нафари ҳалок бўлганини таъкидлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ҳалок бўлган 5 минг мариуполликнинг 210 нафари — болалар.
Мариуполда ҳозир тахминан 170 минг аҳоли қолган. 140 минг аҳоли қамалга қадар шаҳардан чиқиб кетишга улгурган, 150 минг киши эса блокададан сўнг эвакуация қилинган, деди Бойченко.
30 минг киши Россияга ёки ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донбасс республикаларига олиб кетилган (Украина ҳукумати буни депортация деб атамоқда, Россия эса улар кўнгилли равишда кетганини таъкидламоқда).
Мариуполдаги биноларнинг 90 фоизига шикаст еткан. Аҳоли яшовчи кўп қаватли уйларнинг ҳамда хусусий уйларнинг 40 фоизи буткул вайрон қилинган.
Еттита шифохонага шикаст етказилган, шундан учтаси тўлиқ вайрон қилинган.
Ҳарбий ҳаракатлар кетаётгани боис BBC урушаётган томонлар расмий шахсларининг баёнотларини тезкор текшириш имкониятига эга эмаслигини қўшимча қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter