Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Хитойга 272 километрли янги темир йўл қурилишини бошлади

Қозоғистон Хитойга 272 километрли янги темир йўл қурилишини бошлади

Қозоғистон Хитойга янги темир йўл қуришни бошлади, бу мамлакатлар ўртасидаги юк айланмасини 20 миллион тоннага оширади. Қайд этилишича, Абай вилоятида узунлиги 272 километр бўлган «Бахти – Аяғоз» янги темир йўл линияси қурилиши бошланган.

Лойиҳа президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Қозоғистоннинг транспорт-транзит салоҳиятини ошириш тўғрисидаги топшириғини бажариш доирасида амалга оширилмоқда. Янги линия қурилиши билан бирга, Хитой билан чегарада Бахти-Чугучак учинчи чегара пункти очилиши режалаштирилган.

Янги темир йўл линияси Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги юк айланмасини ҳозирги 28 миллион тоннадан қарийб 48 миллион тоннагача ошириш, жанубий назорат-ўтказиш пунктларидаги тирбандликни бартараф этиш имконини бериши кутилмоқда. Икки изли темир йўл 2027 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Имкониятлар ва инфратузилмага босим энг юқори чўққига чиққани сабабли Қозоғистон ҳукумати темир йўл соҳасида бир қанча лойиҳаларни амалга оширишга қарор қилган. Жумладан, ўтган йилнинг ноябр ойида «Дўстлик-Мўйинти» участкасида иккинчи йўл қурилиши бошланган бўлса, 2023 йилда Олмаота шаҳрини айланиб ўтувчи ва «Дарбоза-Мақтаарал» темир йўл линиясини қуриш ишлари бошланди.

Умуман олганда, уч йил ичида республикада 1,3 минг километрдан ортиқ темир йўл қурилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг