2020 йилда саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар рейтинги тузилди
BHTP суғурта компанияси экспертлари 2020 йилда саёҳат қилиш учун энг хавфсиз мамлакатлар рейтингини тузишди.
Суғуртачиларга кўра, Австралия — саёҳат қилиш учун энг хавфсиз мамлакат. Улкан ўрмон ёнғинларига қарамай, айнан ушбу мамлакатни сайёҳлар биринчи ўринга лойиқ топишди. «Одатийлик ва экзотика мужассамлашгани» учун ҳам туристлар Австралияни хуш кўришади.
Иккинчи ўринда — Швеция. Ҳам ёшлар, ҳам ёши улуғларга бу мамлакат бирдек ёқади.
Учинчи ўринда — ёшлар кўпроқ боришни яхши кўрадиган Янги Зеландия. Мўътадил иқлим, ажойиб инфратузилма, сифатли тиббиёт, юқори тезликдаги интернет, теп-текис йўллар — кимга ҳам ёқмайди дейсиз!
2020 йилда саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар (топ-10)
- Австралия
- Швеция
- Янги Зеландия
- Италия
- Нидерландия
- Франция
- Исландия
- Ирландия
- Греция
- Япония.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter