18 ой асирликда бўлган италиялик қиз уйига қайтди
Италиялик 25 ёшли Силвиа Романо 18 ой олдин Кенияда ўғирлаб кетилганди. У Африкада кўнгилли бўлиб хизмат қиларди.
Уни озод қилиш бўйича операция Италия ва Туркия махсус хизматлари томонидан амалга оширилди, дея хабар берди Рим аэропортида Силвиа Романони кутиб олган Италия бош вазири Жузеппе Конте.
Қиз ўз мамлакати ҳукуматига миннатдорлик билдирди ва Африкада радикаллар томонидан асирга олинган яна бир қанча Европа фуқароларини озод қилиш учун ҳаракатларни давом эттиришга чақирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter