Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

11 ёшли болакай бир йил ичида университетни тамомлаб, ҳеч кимнинг хаёлига келмаган режалар туза бошлади

11 ёшли болакай бир йил ичида университетни тамомлаб, ҳеч кимнинг хаёлига келмаган режалар туза бошлади

Бельгиялик 11 ёшли бола Aнтверпен университетини тугатиб, физика бўйича бакалавр даражасини қўлга киритди. Бу ҳақда 9NEWS хабар бермоқда.

Лоран Симонс (Laurent Simons) академик даража олиш учун атиги бир йил сарфлади. Одатда бунинг учун уч йил керак бўлади.

Энди вундеркинд бола Фламан университети магистри бўлиш ҳақида ўйлаяпти. Шундан кейин ҳеч кимнинг хаёлига келмаган режаларини амалга оширмоқчи.

«Мен имкон қадар кўпроқ аъзоларимни сунъийсига алмаштиришни хоҳлайман», — деди Симонс.

Аввалроқ у Брюгге мактабида бир ярим йил ичида тўлиқ курсни тамомлаган.

Бола 2019 йил охирида 9 ёшида Эйндховен Технология Университетини электротехника ихтисослиги бўйича ўқишни тугатиши керак бўлганида дунёга танилди. Университет маъмурияти ва ота-онаси ўртасида битирув санаси бўйича келиб чиққан низо туфайли Симонс мактабни тарк этишига тўғри келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг