Россия ўрмонларидаги ёнғин тутуни Қозоғистонга қадар етиб келди
Сибир ўрмонларидаги ёнғин тутуни Қозоғистоннинг бир нечта вилоятини қоплаб олган.
Қозоғистон гидрометеорология хизмати томонидан хабар қилинишича, Шимолий-Қозоғистон, Жанубий-Қозоғистон, Павлодар, Акмола, Костанай вилоятлари ва Нур-Султон шаҳарларига тутун тарқаган. Шунингдек Қарағанда ва Олма-Ота вилоятларининг шимолий қисмига қадар етиб келган.
Айни вақтда Россияда 126 та жойда ўрмон ёнғинлари келиб чиққан ва 89 минг гектардан ошиқроқ ҳудудни қамраб олган. Охирги бир сутка давомида 46 жойдаги ёнғин бартараф этилган. Аммо ёнғин ўчирилган жойлар бор йўғи 834 гектарни ташкил этади.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter