Марҳум номзод шаҳар ҳокими этиб сайланди
Руминияда собиқ шаҳар ҳокими, оламдан ўтган номзод Девеселу шаҳар мэри этиб сайланди. Бу ҳақда Руминиянинг «Радио Свобода» нашри хабар берган.
57 ёшли Ион Алиман Социал-демократлар партиясидан (PSD) учинчи муддатга ўз номзодини қўйганди. Бироқ сайловга яқин қолганда у коронавирусга чалиниб қолди. 17 сентябрь куни эса Бухарестдаги шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Шунга қарамай, марҳум шаҳар ҳокими овозлар сони бўйича иккала номзодни ҳам ортда қолдириб, сайловда учинчи марта ғалаба қозонди: у 1600 та овоздан 1020 тасини тўплади. Натижалар эълон қилингач, сайловчилар ҳокимни табриклаш ва хотирасини ёд этиш учун Алиманнинг қабрини зиёрат қилишди.
Шаҳар ҳокимини сайлаш қайта ўтказилади. Бунгача унинг вазифаларини ўринбосари бажариб турадиган бўлди.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter