Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Германия канцлери икки йилдан бери илк бор Путин билан гаплашди

Германия канцлери икки йилдан бери илк бор Путин билан гаплашди

Германия канцлери Олаф Шолц Россия президенти Владимир Путин билан телефонда гаплашди. Бу уларнинг 2022 йил декабридан бери биринчи суҳбатидир.

Германия ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, Шолц Путинни «адолатли ва мустаҳкам тинчлик» учун Украина билан музокаралар олиб боришга чақирган ва шу билан бирга Германия Украинага керак бўлганда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлаган.

Матбуот хизмати қисқа хабарида икки жиҳатга алоҳида урғу беради: биринчидан, Шолц Россиянинг Украинага ҳужумини қоралаб, Путинни қўшинларни олиб чиқиб кетишга чақирди, иккинчидан, Шолц Путин билан гаплашишдан олдин Украина президенти Зеленский билан гаплашган ва у билан яна гаплашиш ниятида.

Кремл ҳали Путин ва Шолц ўртасидаги суҳбат ҳақида ҳеч нарса маълум қилгани йўқ.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring