Атамбаев 26 августга қадар ҳибсга олинди
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 26 августга қадар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди.
Атамбаевга бир қанча айбловлар қўйилган, унга ҳатто бир умрлик қамоқ ҳам хавф солмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Атамбаевни қўлга олишга уриниш 7 август куни бошланган эди, аммо илк уриниш муваффақиятсиз тугаганди. 8 август куни собиқ президенти қаршилик қилишни тўхтатди ва амалдаги ҳукуматга таслим бўлди.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter