Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Узайтирилган таътил кунлари учун боғча тўлови ундирилмайди

Узайтирилган таътил кунлари учун боғча тўлови ундирилмайди

Фото: Xabar.uz

Боғчалар учун эълон қилинган таътил кунлари 23 январга қадар узайтирилган.

Низомга мувофиқ, мазкур кунлар учун боғча тўлови ундирилмайди.

Агар таътил эълон қилингунга қадар тўловлар тўланган бўлса, унда кейинги тўловларни амалга ошириш жараёнида таътил кунлари учун тўланган бадал суммаси ҳисобга олинади.

Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ойнинг тўлов суммасидан айрилиб ташланади.

Агар келмаган кунлар учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган жорий тўлов миқдори бола келмаган кунлари ҳисобидан камайтирилади.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring