Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Хави Эронга боргани учун АҚШ тақиқига учради

Хави Эронга боргани учун АҚШ тақиқига учради

«Барселона» бош мураббийи Хави мавсумолди ўйинларини ўтказиш учун жамоа билан АҚШга бора олмади.

Каталонияликлар тез орада мавсумолди турнени ўтказиш учун учиб кетишади, бироқ бош мураббий жамоа билан кета олмайди. Бунга дастлаб Хавининг маъмурий ва паспорт муаммолари сабаб қилиб келтирилган. 

Кейинчалик эса, унинг Эронга бир неча бор ташрифлари туфайли АҚШга киришга рухсат этилмагани маълум бўлган.

Испаниялик собиқ футболчи «Ал-Садд» аъзоси бўлган пайтларида Эронга уч бора ташриф буюрган. Маълум бўлишича, Хави АҚШга кириш учун махсус рухсатнома олишга умид қилган, бироқ сўнгги дақиқада унга рад жавоби берилган.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring