Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Хоразмда ҳоким ўринбосари қўлга тушди

Хоразмда ҳоким ўринбосари қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Ҳазорасп туман ҳокимининг ўринбосари У.А. мансаб мавқеидан фойдаланиб «Қиртепа» маҳалласи ҳудудида ноқонуний қурилган турар жой биноларини бузмаслик ҳамда ушбу маҳалладаги туман хокимлиги захирасида бўлган 18 сотих ер майдонини турар жой қуриш учун ажратиб бериш эвазига фуқаро И.дан 12 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring