Украинада россиялик журналист ўлдириб кетилди
Киевда Украина телеканалларидан бирида бошловчилик қилувчи россиялик журналист отиб кетилган. Бу ҳақда Украина ички ишлар вазирлигига асосланиб, «Aif.ru» хабар берди.
Полицияга шифокорлар тақдим этган маълумотларга кўра, журналист ўз квартирасида қонга беланган ҳолда топилган. У олган жароҳатларидан вафот этган.
Марҳум 1977 йилда туғилган. Ҳозирда бу иш юзасидан қидирув олиб борилмоқда.
ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларда бу журналист россиялик Аркадий Бабченко эканлиги айтилмоқда. Журналист тез ёрдам машинасида жон берган.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter