Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Рухсатномаси бўлмаган олтин изловчилар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Рухсатномаси бўлмаган олтин изловчилар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қонун лойиҳасига кўра, қимматбаҳо металл ва тошларни ноқонуний қазиб олганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш ва ушбу қилмишни такроран содир қилганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш бўйича қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ҳужжат лойиҳасида белгиланишича, Жиноят кодекси фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олишни малакаловчи 196-1-модда билан тўлдириляпти.

Мазкур модда фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш, худди шунингдек олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олиш, (бундан ер ости сувлари ҳамда дарёлар ўзанларида жойлашган фойдали қазилмалар мустасно) шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолашни кўзда тутади.

Шунингдек, ўша ҳаракатлар:

  • кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, БҲМнинг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
  • жуда кўп миқдорда ёки уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring