Президентнинг янги агентлик бўйича қарори қабул қилинди

“Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5038-сон, 25.03.2021 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкилий тузилмаси ҳамда Агентлик тизимидаги жами 62 та ташкилот рўйхати тасдиқланди.
Агентлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг шартномалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Агентлик марказий аппарати фаолияти республика бюджети маблағлари ҳисобидан, Агентлик ҳудудий бўлинмалари фаолияти маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter