Президент иштирокидаги тадбирлар режаси маълум қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов навбатдаги брифингда давлат раҳбари иштироки режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
«Бу ҳафтада тадбирларимиз кўп бўлади. Хусусан, бугун Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти ўтказилади.
Эртага давлатимиз раҳбари кон-металлургия саноати ривожи билан танишадилар.
Шунингдек, ҳафта мобайнида ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.
Кўраётган бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиши ҳақида эълон бериб бораяпмиз. Ушбу учрашув август ойининг бошига мўлжалланган ва таклифлар 31 июлгача қабул қилинади», деди Шерзод Асадов.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter