Песков Путин-Трамп учрашуви ҳақидаги саволга икки марта жавоб қайтарди
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков матбуот брифингида Путин ва Трампнинг эҳтимолий учрашуви ҳақидаги саволга батафсил жавоб қайтармади. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
«Ҳозирча ҳеч қандай янгилик йўқ», – дея учрашув ҳақида янгилик йўқлигини назарда тутиб, мухбирнинг саволига жавоб қайтарган Песков.
22 июнь куни эрта тонгда Песков Россия ва АҚШ президентлари – Владимир Путин ҳамда Доналд Трампнинг учрашуви санаси ҳақида маълумот берган эди.
Путин – Трамп учрашуви шу йил июль ойида ўтказилиши кутилаяпти.
Кеча Песков: «Ҳозирча Кремлда учрашув ҳақида бирор-бир янгилик йўқ», — деган эди.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter