Муҳим: талабалар учун янги стипендия таъсис этилди
Тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун «Соғлиқни сақлаш вазири стипендияси» таъсис этилди.
Бу ҳақда вазирнинг тегишли буйруғи қабул қилинди. Унга кўра мазкур стипендия бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил олаётган ёшларга берилади.
У ҳар бир тиббиёт олий таълим муассасасининг 5 нафаргача номзодига бир йил мобайнида ажратилади.
Ушбу стипендияга номзодларни саралаш ҳақидаги эълон танлов ўтказилишидан камида 1 ой олдин матбуотда эълон қилинади.
Номзодлар томонидан аризалар мавжуд 11 та тиббиёт олий ўқув юртининг «Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими»га тақдим этилади.
Ҳужжатлар навбатдаги босқичда вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси томонидан кўриб чиқилгач, вазир буйруғи асосида берилади.
Стипендия миқдори Ибн Сино номидаги давлат стипендияси миқдорига тенглаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ССВ дам олиш кунларида тиббиёт муассасаларида фаолият тўхтамаслигини маълум қилганди.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter