Чегараларимизда мина бор эди — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Тошкент вилоятида фаоллар билан учрашув ўтказмоқда. Давлат раҳбари ўз нутқида қўшни давлатлар билан дўстлик-биродарлик сиёсати олиб борилаётганини таъкидлаб ўтди.
— Тасаввур қилинглар, олти йил олдин ҳам чегараларимизда мина бор эди. Икки томонда қардош халқлар яшайди, аммо ўзаро борди-келди қила олмайди. Мана шу муаммони бартараф этгунча анча заҳмат чекдик, аммо уддаладик.
Дунёнинг ривожланган давлатларидан алоқага чиқиб, минани олиб ташлашда ёрдам таклиф қилишди. Аммо биз рад этдик, чунки бунга ўзимизнинг ҳам кучимиз етарди. Хозир мана бемалол қўшнилар билан олди-берди қиляпмиз.
Агар қўшнилар билан яхши бўлиб, ўзаро алоқани мустаҳкамлаб, бирдамликда ривожланмасак, бизга четдан келиб ҳеч ким ёрдам бериб қўймайди, — деди Шавкат Мирзиёев.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter