Йиллик даромади 1 млрд доллардан юқори бўлган компания Ўзбекистонда аутсорсинг имкониятларини кўриб чиқади
«Wirecard AG» бош ижрочи директори Ян Марсалек Ўзбекистонда дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш аутсорсинг имкониятларини кўриб чиқади.
Йиллик даромади 1 млрд доллардан юқори бўлган дунёдаги энг илғор дастурий таъминот компаниянинг аъзоси бўлган австриялик ишбилармон яқинда Тошкентга амалга оширган ташрифи давомида бу ҳақда маълум қилди.
Ташриф давомида Ян Марсалек Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк ва «Алоқабанк» вакиллари билан учрашди.
Ташриф дастурининг якуний қисмида Инҳа университети ва Мирзо Улуғбек инновация марказига ташрифлар амалга оширилди. MUIC фаолияти билан танишиш, ўта муҳим ҳуқуқий тартиб ва давлат томонидан IТ-компанияларга тақдим этилаётган имтиёзлар ишбилармонни «Wirecard AG» учун Ўзбекистонда дастурий таъминотни ишлаб чиқишни аутсорсинг қилиш имконияти ҳақида ўйлашга мажбур қилди.
Жорий йилнинг иккинчи чорагида пойтахтга компания вакиллари маҳаллий IТ-бозорни ўрганиш, Мирзо Улуғбек инновация маркази резидентлари орасидан бўлғуси ходимларни ва салоҳиятли ҳамкорларни аниқлаш учун ташриф буюриши режалаштирилган.
«Wirecard AG» – барча савдо каналлари орқали электрон тўловлар бўйича хизмат кўрсатувчи компанияларни қўллаб-қувватлайдиган технологик гуруҳ. Глобал платформа фирибгарликнинг олдини олиш бўйича халқаро тўлов шартномалари ва усулларини қўшимча ечимлар билан бирлаштиради.
Компаниянинг бош идораси Мюнхен шаҳрида (Германия) жойлашган.
Даромад: 1 028 миллиард доллар.
Компаниянинг капитализацияси: 12 миллиард доллар.
Мижозлари сони: 25 000.
Ходимлари сони: 3 766 (2016 йил ҳолатига).
«Wirecard AG» Франкфуртда қимматли қоғозлар фонд биржасида рўйхатга олинган.
Ян Марсалек – «Wirecard AG» бош ижрочи директори, 2010 йилдан буён компаниянинг бошқарув кенгаши аъзоси ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter