Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японлар ўзи тикланувчи аккумулятор яратишди

Японлар ўзи тикланувчи аккумулятор яратишди

Фото: «EurekAlert»

Япониялик олимлар ўзини ўзи тикловчи аккумуляторлар технологияси ишлаб чиқишди. Бу ҳақда «EurekAlert» ёзмоқда.

Ҳозирги қурилмалар литий-ионли ёки натрий-ионли аккумуляторларда ишлайди. Аммо қайта-қайта қувватланаверганидан сўнг вақт ўтиши билан ҳар икки турдаги аккумулятор ҳам дастлабки сиғимини йўқотади. Бунга сабаб шуки, аккумуляторнинг ички қатламлари емирила бошлаши оқибатида ёриқлар пайдо бўлади ва оқибатда батарея қувват олувчанлиги пасайиб кетади.

Ва фойдаланувчи янги аккумлятор сотиб олишга мажбур бўлади.

Япон технологияси эса махсус тикланувчи материал ёрдамида батареянинг умрини узайтириб беради.

Бу аккумулятор қатламлари кулон тортишиши билан ушлаб турилади, яъни у одатий акумуляторларда қўлланилаётган Ван-дер-Ваальс кучларидан бақувватроқ.

Японлар яратган материал тиклана олади, смартфонлар ва автомобиллар аккумуяторлари учун бирдек татбиқ этиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг