Янги Зеландияда электродвигателли аэротакси синовлардан муваффақиятли ўтди
«Google» асосчиси ҳамда «Alphabet» раҳбари Ларри Пейжга тегишли «Kitty Hawk» компанияси Янги Зеландиянинг Кристачрч шаҳри яқинида ўзининг электр энергиясида ҳаракатланувчи учар қурилмасини синовдан ўтказди, деб хабар берди «NV.ua».
Калифорния стартапи Янги Зеландия ҳукумати синов учун керакли имкониятларни яратиб бергани сабаб мазкур мамлакатни танлади.
«Cora» номини олган учар кема аслида икки ўриндиқли аэротакси ҳисобланади ва у электродвгателлар билан жиҳозланган. У вертикал равишда учиши ҳамда қўниши мумкин. Бир марта қувватланиш орқали аэротакси 100 километргача масофани босиб ўтишга қодир, максимал тезлиги эса соатига 180 километрни ташкил этади.
Ушбу қурилма ўзини ўзи бошқарувчи дастурий таъминотга эга бўлиб, у инсон назорати остида ишлайди. Бундан мақсад — махсус билимга эга бўлмаган инсонлар ҳам ундан фойдалана олишида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter