Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Xiaomi»нинг иккита оммабоп смартфонида муаммо юзага келмоқда

«Xiaomi»нинг иккита оммабоп смартфонида муаммо юзага келмоқда

Фото: «Терабайт»

Турли-туман моделлари ва ҳамёнбоп нархлари билан «Xiaomi» компанияси смартфон бозорини тобора кўпроқ забт этиб келмоқда. Аммо уларнинг айримларида, хусусан, янги прошивкалар билан боғлиқ муаммолар ҳам учраб турибди, деб хабар беради «Терабайт».

«Gizchina» нашри хабарига кўра, Xiaomi Mi 5S ҳамда Mi 5S Plus русумли смартфонларида шундай ҳолат юзага келган. Аниқроғи – муаммо компания ушбу моделлар учун ишлаб чиққан Android Oreo талқини асосидаги MIUI 10 прошивкасида. Мазкур талқингача янгиланган смартфонларнинг айрим функциялари ишламай қолмоқда.

Хусусан, Mi 5S Plus моделининг қўшалоқ камерасида ҳамда ультратовушли дактилоскопик датчикда муаммо кузатилган. «Xiaomi» бунинг ечими учун «Qualcomm» муҳандисларига мурожаат этган – мазкур смартфонларда айнан шу компания процессорлари қўлланган.

Камера билан боғлиқ айрим муаммолар ҳал этилган, лекин бу русумлардаги смартфонлар учун Android Oreo базасидаги барқарор прошивка жорий йилнинг ноябридагина чиқарилиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг