Хакерлар «Twitter» раҳбарининг твиттердаги аккаунтини бузишди
Номаълум шахслар Жек Дорсининг «Twitter» тармоғидаги аккаунтини бузиб киришди. Билган-билмаганлар учун маълумот: Жек Дорси — шу тармоқнинг бош директори...
Бузишдан сўнг Дорсининг микроблогида бир нечта ёзувлар қолдирилган, улар асосан ножоиз, зўравонлик ва ирқчиликни тарғиб қилувчи сўзлар.
We're aware that @jack was compromised and investigating what happened.
— Twitter Comms (@TwitterComms) 30 августа 2019 г.
Албатта, аккаунт тезда тозалаб ташланди. Ижтимоий тармоқ матбуот-хизмати ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказилаётганини маълум қилди.
Маълумот учун: Жек Дорси — «Twitter» ижтимоий тармоғи асосчиларидан бири, бугунги кунда раҳбари. «Bloomderg» унинг бойлигини $4,9 миллиардга баҳолаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter