«WhatsApp»да «Instagram»нинг асосий функцияларидан бири пайдо бўлади
«Facebook» ўз фойдаланувчиларига бир вақтнинг ўзида Марк Цукербергга тегишли учта ижтимоий тармоққа пост жойлаштириш имконини тақдим этиш ниятида, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Фойдаланувчиларнинг айтишича, компания «Instagram»даги постларни бевостида «WhatsApp»га узатиш имконини берувчи «Stories» кросс-постини синовдан ўтказмоқда. Бразилиялик блогер интерфейснинг пастки чап бурчагида жойлашган янги функция кўрсатилган «Stories»нинг скриншотини тақдим этди.
Шу орқали фойдаланувчилар «Instagram»да «Тарих» яратиши, шундан сўнг, уни «Facebook»да, «Messenger» ва «WhatsApp»да бўлишиши мумкин. Бу эса бир вақтда учта платформадан фойдаланувчи одамларнинг ишини енгиллаштиради.
«WhatsApp» статусларида ҳам «Stories»га боғлиқ умумийлик бор, улар 24 соатдан сўнг йўқолади. Шунингдек, «Stories»да фойдаланилган матн ва сурат ҳам «WhatsApp»да пайдо бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter