«WhatsApp» пулли хабарларни жорий қилади
«WhatsApp» мессенжери пулли хабарлар хизматини йўлга қўяди, ушбу хизмат фақат бизнес-фойдаланувчилар учун жорий қилинади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
«Ўтган йили хабар қилганимиздек, «WhatsApp» компаниялар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги алоқани осонлаштириш учун янги хизматларни жорий қилмоқда. Бугун биз компаниялар учун янада кенгроқ имкониятларни яратмоқдамиз», − дейилади компания хабарида.
Мессенжер раҳбариятининг таъкидлашича, мижозлар компания билан бир неча усулда боғланишлари мумкин. Биринчиси – мижоз унга «WhatsApp» орқали керакли маълумотларни юборишлари учун компанияга ўз рақамини юбориши мумкин. Иккинчиси – компания билан расмий веб-сайтдаги тўғридан-тўғри алоқа белгиси ёки «Facebook»даги реклама орқали тезкор уланиш. Учинчиси – компаниянинг қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш.
«Баъзи хабарларни юбориш хизмати компания учун пуллик бўлади, шундай қилиб, компаниялар хабарларни юборишда эътиборлироқ бўладилар, сизнинг ёзишмаларингизда эса тартибсизлик бўлмайди», − аниқлик киритган компания.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter