Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UZTELECOM Тошкентдаги Амити университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди (фото)

UZTELECOM Тошкентдаги Амити университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси тегишли ҳамкорлик Меморандумини имзолаб, Тошкентдаги Амити университети билан ўзаро алоқаларни ўрнатди.

Ушбу меморандумнинг асосий мақсади – томонлар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш, илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш, анжуманлар, семинарлар, академик машғулотлар, ишлаб чиқариш амалиётини ўтказишдан иборат.

Шу билан бир қаторда, талабаларни ўқитиш жараёнининг самарадорлигини ошириш ва университет битирувчиларининг кейинги амалиётига кўмаклашиш, АКТ соҳасида энг яхши халқаро тажрибани жорий этиш, мазкур соҳада кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ҳам Меморандумнинг мақсадларидан бири ҳисобланади.

Тошкентдаги Амити университети тадқиқот, яхлит ривожланиш, халқаро корпоратив тажриба ва илмий маҳоратга асосланган бой таълим тажрибасига эга ўқув муассасаси ҳисобланади.

Университет олий таълимнинг турли соҳаларида, шу жумладан, ахборот технологиялари, менежмент, иқтисодиёт ва туризм соҳалари бўйича бакалавриат ҳамда магистратура босқичларида касбий йўналтирилган ўқув дастурларини таклиф қилади. Университетда Ўзбекистоннинг стратегик қарашларига мос келадиган истиқболли тадқиқотларга доир таълим жараёни жаҳон стандартлари даражасида олиб борилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг