«Uzmobile» интернет-пакетлар нархини арзонлаштирди
2019 йил 5 мартдан «Ўзбектелеком» АК «ЎзМобайл» филиали GSM стандартидаги абонентлар учун интернет-пакетларининг глобал ўзгаришларини эълон қилмоқда, деб хабар берди компания матбуот хизмати.
Қайд этилишича, нархлар пасаймоқда, трафик ўлчамлари эса 50 минг мегабайтга оширилмоқда.
Интернет-пакетларнинг амал қилиш муддати 30 кун. Шунинг учун 50 мегабайтдан 50 000 мегабайтгача бўлган 10 та интернет-пакетни, кундалик ва ҳар қандай вазиятда фойдаланиш учун таклиф этилади.
Янада кўпроқ қулайлик яратиш учун, автоматик равишда узайтириладиган «Интернет нон-стоп» пакетлари мавжуд бўлиб, уларнинг афзалликлари фойдаланишнинг иккинчи ойидан бошлаб тарифлар нархи пасаяди. TAS-IX интернет-пакетлари ёрдамида фойдаланувчилар TAS-IX тармоғида жойлашган ресурслардан қулай нархларда фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. 24 соат амал қиладиган кундалик ҳаёт учун мўлжалланган интернет-пакетлар ҳам тақдим этилади.
2019 йил 5 мартдан бошлаб ўзгартиришлар киритиладиган интернет пакетлар ҳақида компания расмий сайтидан батафсил маълумот олиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter