«UzDigital TV» «TeleCard» нархини 400 000 сўмдан 300 000 сўмга арзонлаштирди
2018 йилнинг декабрь ойида сўнгги аналог узатгичлар ўчирилиши билан Ўзбекистон рақамли телевидениега узил-кесил ўтган давлатлар қаторига қўшилади. Бу ҳақда батафсил маълумот берган эдик.
Шундай қилиб, 2018 йилнинг 15 январидан бошлаб то 5 декабрига қадар бутун республика бўйлаб аналог форматдаги барча телеэшиттиришлар тўхтатилади.
«UzDigital TV» МЧЖ рақамли телевидениега уланишни истовчилар учун янгиликни эълон қилди: шу йилнинг 1 февралидан бошлаб компания САМ-модуль (TeleCard) нархини 400 000 сўмдан 300 000 сўмга арзонлаштирди. Рақамли ТВга уланишни истовчилар компаниянинг пойтахт ва вилоятлар марказларидаги савдо ва абонентларга хизмат кўрсатиш бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «TeleCard» харид қилган ҳолда абонентлар «UzDigital TV»нинг маҳаллий пакетларидан ташқари, 31 ва 44та хорижий телеканаллардан иборат пакетини улаш имконига эга бўлади.
Рақамли телевизор, «TeleCard» ёки ТВ-тюнерларни бирданига харид қилиш ҳар бир оиланинг ҳам бюджетига тўғри келмаслиги мумкин. Бундай шароитда аҳолига, айниқса кам таъминланган қатламлар ва пенсионерларга қулайлик яратиш мақсадида АТ «Алоқабанк» ҳамда «UzDigital TV» МЧЖ ҳамкорликда рақамли телеэшиттиришларни қабул қилувчи телевизорлар, тюнерлар ва бошқа рақамли қурилмаларни харид қилиш учун истеъмол кредитини ишлаб чиққан эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter