«UZDIGITAL TV» Фарғонага кириб борганига 3 йилдан ошди
Рақамли телевидение нафақат Ўзбекистоннинг пойтахтида маълум ва машҳур. Энг биринчи ишга туширилган ҳудудий сотув офиси — Фарғона шаҳрида Б.Марғиноний кўчаси, 30-Б уйда жойлашган бўлиб, 2017 йил феваль ойидан буён фаолият юритиб келади.
Бугунги кунда бу ерда жисмоний ва юридик шахсларга сифатли телевидение хизматлари тақдим этиб келинмоқда. Ҳудудий офис томонидан кўплаб хонадонлар, корхона ва иқтисодий иншоотлар юқори сифатли телевидение хизматларига уланган.
2019 йилда Қўқон шаҳрида Фарғона вилояти бўйлаб сотиб олинган қурилмаларни хонадонга ўрнатиш хизмати, шунингдек дистрибьюторлик тармоғи ҳам фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилганди.
Компания мижозлари учун турли акциялар ҳам ташкил этади. Куни кеча тадбиқ этилган «Бепул Ёз» акцияси 1 июндан 30 июнга қадар хизматларга уланишда қулай таклиф бўлиб, телеканалларни 3 ой бепул томоша қилиш имкониятини беради. Шунингдек, муддатли тўловга қурилма харид қилиш таклифи, ойлик тўловлари учун 10%, 15%, 20% лик ва қўшимча уланиш нуқтаси (иккинчи ва ундан ортиқ қурилма) учун ойлик тўловига доимий чегирмалар ҳам шулар жумласидандир.
«UZDIGITAL TV» – уланинг ва томоша қилиб завқланинг!
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter