Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Uzcard POS-терминаллари «UnionPay» карталарини қабул қилишни бошлади

Uzcard POS-терминаллари «UnionPay» карталарини қабул қилишни бошлади

Фото: «uzcard.uz»

Эндиликда Ўзбекистон бўйлаб Uzcard POS-терминаллари «UnionPay» карталарини ҳам қабул қила бошлади. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг маркази хабар берди.

Сўнги хабарларга кўра, Ўзбекистон бўйича UPI карталарига хизмат кўрсатувчи терминаллар тармоғи ўртача 150 000 тани ўз ичига олади.

Шу билан бир қаторда, бугунги кунда Ўзбекистоннинг бир қанча банклари «UnionPay International» халқаро тўлов тизимининг иштирокчилари ҳисобланишади.

«Мазкур лойиҳанинг келажакдаги ривожи «UZCARD» банклараро тўлов тизими ҳамда «UnionPay International» халқаро тўлов тизими ўртасидаги комплекс ҳамкорлиги йўлида муҳим стратегик қадам бўлиб хизмат қилади», дейилади компания маълумотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг