Ургутда Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан республиканинг барча шаҳар ва туманларида ахборот-коммуникация технологиялари, робототехника ва киберспорт тўгаракларини мужассам этган Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилмоқда.
Бугун, 29 сентябр куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ҳам шундай марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи А.Туронов, ҳокимнинг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари И.Жабборов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Хўжамбердиев, вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг вилоят бўлинмалари раҳбарлари, туман фаоллари ва ёшлар иштирок этдилар.
Рақамли технологиялар ўқув марказида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар компьютер саводхонлиги бўйича бепул ўқитилади ва курсларни муваффақиятли тугатганларга сертификатлар берилади.
Шунингдек, мазкур марказда тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини ошириш кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter